Линклар

Керри Пекинни Пхенянга босим ўтказишга чақирди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри ХХР ташқи ишлар вазири Ван Йи билан. 2013 йилнинг 13 апрели.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ХХР ташқи ишлар вазири Ван Йи билан. 2013 йилнинг 13 апрели.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри шанба куни Пекинда ўтказилган музокаралар чоғида Корея ярим оролидаги вазият янада ёмонлашишига йўл қўймаслик учун Хитой расмийлари томонидан Пхенянга катта босим ўтказилиши зарурлиги хусусида сўзлади.

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин билан суҳбат чоғида Керри жаҳондаги ҳозирги вазият танглигини айтиб, бунга сабаб ўлароқ нафақат Корея ярим оролидаги вазият, балки Эрон ядровий дастури атрофидаги ҳал қилинмаган муаммолар ва Сурияда ҳали-ҳамон давом этаётган ички зиддиятни ҳам тилга олиб ўтди.

Жума куни Сеулга сафари чоғида АҚШ Давлат котиби Корея Халқ Демократик Республикаси томонидан ўрта масофали ракеталар учирилиши улкан хато бўлишини таъкидлаб, “Шимолий Кореянинг ягона эътиборли ҳамкори бўлган Хитой Пхенянни бу каби қадамлардан воз кечишга ишонтиришга уриниб кўриши мумкин эди”, деганди.

Шу йилнинг феврал ойида ўзининг учинчи ядровий синовини ўтказган Шимолий Кореяга нисбатан БМТ ўз санкцияларини кучайтирганидан кейин Пхенян Жанубий Корея ва АҚШга бир неча бор таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG