Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:36

Оқсоқол кимга қайғуради: ҳокимгами ёки халққа?


Йиллардан буён газ ва электрга ёлчимаган ўзбекистонликлар дардини оқсоқоллар маҳалладан ташқарига чиқармайди.
Йиллардан буён газ ва электрга ёлчимаган ўзбекистонликлар дардини оқсоқоллар маҳалладан ташқарига чиқармайди.

Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида қишлоқ ва маҳалла оқсоқоли сайловида демократик принципларга қанчалик амал қилинаётгани, "оқсоқоллар ҳокимларнинг югурдагими ёки маҳалла муаммоларини ҳал қилишда одамлар суянса бўладиган шахсми?" каби саволлар устида баҳслашилди.


Ўзбекистон Олий Сенати “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонунларни муҳокама қилди ва маъқуллади.

Янги таҳрирдаги қонунга кўра, фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) вазифасига кўрсатилган номзодлар сайловнинг бошланишидан олдин фуқаролар йиғини олдида чиқиш қилиб, келажакдаги ўз фаолияти дастурини эълон қилиши керак.

Бордию маҳаллада шундай очиқ ва демократик сайлов ўтказилса ҳам, бу номзоднинг маҳалла оқсоқоли бўлиш-бўлмаслигини туман ҳокими ҳал қилади.

Зеро, қонунда айтилишича, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) вазифасига кўрсатилган номзодларга доир ҳужжатлар туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли туман ёки шаҳар комиссиясига сайловдан камида ўн кун олдин топширилади.

Яъни токи ҳоким билан келишилмас экан ва ҳоким бу номзодни маъқулламас экан, фуқаролар кўрсатган ҳар қандай номзод ҳам ўтмай қолаверади.

Озодликнинг айрим тингловчилари мулоҳазасича, қишлоқ ва маҳалла оқсоқоллари фақат ҳоким истаган шахс бўлиб қолаётгани учун ҳам оқсоқоллар ўз ҳудудларидаги муаммоларни ҳал қилишда аҳолига ёрдам бера олмайди. Ҳар қандай муаммо ёки зиддиятлар маҳаллий ҳокимлар ихтиёрига қараб, ҳал бўлади ёки бўлмайди.

Тингловчиларга кўра, бугун оқсоқоллар маҳалла учун қайғурадиган амалдор эмас, балки ҳокимларнинг айтганини бажарадиган, ҳар қандай фармойишга қуллуқ қилиб турадиган шахслар бўлиб қолмоқда.

Озодлик тингловчиларидан бири оқсоқолларнинг бугунги иш фаолияти ҳақида шундай деган эди:

“Нуқул сурати бор маҳалла оқсоқолларини. У маҳаллалардан гўнг йиғиб, фермер даласига олиб чиқишни уюштиради, аёллар бола нафақасига борса, "бунча металлалом олиб келасан" дейди, пахта пайтида одамларни пахтага ҳайдайди. Шуми энди оқсоқолнинг вазифаси?”

Бироқ оқсоқоллар Ўзбекистондаги маҳалла институтини шакллантиришда муҳим ўрин тутаётгани, ҳокимлар оқсоқолликка тажрибали ва олий маълумотли кадрларни танлаши ортидан маҳаллалар обод бўлаётгани, муаммолар ижобий ҳал этилаётганини иддао қилувчилар ҳам анчагина.

Хўш, бугунги кунда маҳалла ёки қишлоқ оқсоқоллари ўз халқи учун қайғуряптими ёки маҳаллий ҳокимларнинг итоаткор хизматчиси бўлиб қолдими?

Баҳс майдонида иштирок этган шаҳрисабзлик 28 ёшли Қудрат Муртазоев фикрича, маҳалла ва қишлоқ оқсоқоллари бугун ўзбек жамиятида халқнинг дардини енгиллаштирадиган, аҳолининг ташвиш ва муаммоларини ҳал қиладиган, одамларни яхши ва ёмон кунларда қовуштира оладиган етакчи шахсга айланган.

Бироқ, яна бир шаҳрисабзлик пенсионер ўқитувчи 67 ёшли Холмурод ака фикрича, бугун жамиятда оқсоқолнинг фақат номи қолди, аслида эса оқсоқоллар халқ дардидан жуда узоқда ва маҳаллий ҳокимларнинг югурдаги бўлиб қолган.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:33 0:00
Бевосита линк


Баҳсга марҳамат!
XS
SM
MD
LG