Линклар

Венесуэлада президент сайлови ўтказилмоқда


Венесуэла Президенти вазифасини вақтинча бажараётган Николас Мадуро.

Венесуэла Президенти вазифасини вақтинча бажараётган Николас Мадуро.

Венесуэлаликлар якшанба куни президент сайловида овоз беради.

Икки йил давомида саратон касаллиги билан курашган Венесуэла Президенти Уго Чавес март ойида вафот этган эди.

Давлат раҳбари лавозимига президент вазифасини вақтинча бажараётган Николас Мадуро ва Энрике Каприлес даъвогарлик қилмоқда.

Охирги сўров натижаларига кўра, Каприлес ўртадаги фарқни кичрайтиришга муваффақ бўлган.

Мадуро сайловчиларга, Чавес “21 аср социализми” деб атаган, камбағал венесуэлаликларга ёрдамларни кўпайтириш ва иқтисодиёт давлат назоратига олинишини ваъда қилган.

Каприлес эса сурункали равишда озиқ-овқат ва электр тақчиллигига дуч келаётган, инфляция кўтарилаётган ва жиноятчилик ортиб бораётган ҳукумат сиёсатига қарши чиқмоқда.

Венесуэлада сайлов участкалари Тошкент вақти билан 14:30да очилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG