Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:59

Хитойда яна икки кишига H7N9 вируси юққани аниқланди


Хитой марказида жойлашган Хеннан вилоятида икки кишига қуш тумови вируси юққани аниқланди.

Якшанба куни Синхуа ахборот агентлиги вирус юққан одамнинг бири касалхонада оғир аҳволда ётгани, иккинчисининг аҳволи барқарор эканини хабар қилди.

Икки ҳафта олдин Хитой ҳукумати H7N9 вируси одамларга юққанини биринчи марта эълон қилган эди.

Сўнгги икки ҳафта давомида айни вирус яна 55 кишига юққан ва улардан 11 нафари вафот этган.

13 апрелга қадар пойтахт Пекинда фақат бир кишига H7N9 вируси юққани аниқланган.

Беморларнинг ҳаммаси турли шаҳарларда паррандачилик билан шуғулланган шахслар бўлгани айтилмоқда.

Ўтган ҳафта Хитойга сафар қилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари янги вируснинг одамдан одамга юққани аниқланмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG