Линклар

Белгия: Россиялик ўқувчилар автобуси ҳалокатида беш киши нобуд бўлди


Белгия шимолидаги Антверп шаҳри яқинида автобус ҳалокатга учрагани оқибатида беш киши нобуд бўлди, бир неча йўловчи жароҳат олди.

Россиянинг Федерал туризм агентлиги “Ростуризм” матбуот котиби ҳалокатга учраган автобус Россиянинг Волгоград вилоятидаги мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган бўлганини тасдиқлади.

Унга кўра, якшанба куни эрталаб ҳалокат рўй берган пайтда автобусда 31 нафар бола ва катталардан саккиз киши бўлган.

Россиянинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўлганлар орасида бир аёл борлигини тасдиқлади.

Бошқа қурбонларнинг шахси ҳозирча расман эълон қилинмади.

Ҳалокат сабаби ҳам ҳозирча аниқ эмас.
XS
SM
MD
LG