Линклар

logo-print

Туркия Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари тренингини молиялаштиради


Туркия ҳукумати Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари малакасини оширишда ёрдам беради.

UzDaily.uz нашри хабарига кўра, Вазирлар маҳкамаси жорий йил 29 март куни Ўзбекистонга донор-давлатлар, хориж ҳукуматлари, халқаро ва нодавлат ташкилотларининг беғараз техник ёрдамини (грантлар) жалб қилиш бўйича 2013-2015 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида қарор чиқарган.

“Халқаро полиция маърифий дастури” донорлар гранти асосида амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхатига кирган.

Қарорга мувофиқ, Туркия ҳукумати мазкур лойиҳани молиялаштиришга 500 минг АҚШ доллари ажратади.

Лойиҳа доирасида Туркия ва Ўзбекистонда тренинг ва семинарлар уюштириш орқали ИИВ ва куч ишлатиш салоҳиятига эга бошқа органлар ходимлари малакасини ошириш режаланган.
XS
SM
MD
LG