Линклар

Покистонда сайлов арафасида сиёсий арбоб ҳужум қурбони бўлди


Покистон шимоли-ғарбида жойлашган Сват водийсида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида маҳаллий сиёсий лидер Мукаррам Шох нобуд бўлди.

Якшанба кунги ҳужум Покистонда 11 май куни ўтказиладиган парламент сайлови арафасида уюштирилган сўнгги ҳужумдир.

Полиция маълумотига кўра, портлаш Мукаррам Шох Мингора шаҳрига машинада кетаётган пайтда содир этилган.

Ҳужум учун масъулиятни Таҳрики Толибон гуруҳи ўз зиммасига олди.

Мукаррам Шохнинг ўғли Озодликка отаси маҳаллий Тинчлик қўмитаси аъзоси бўлгани ва уни ўлдиришга кўп марта таҳдид қилишганини айтди.

Унга кўра, Шох Авоми миллий партияси билан сайлов олдидан иттифоқ тузган.

Авоми миллий партияси парламент сайловолди кампаниясида толиблар ҳужум уюштиришга таҳдид қилган учта етакчи дунёвий партиянинг биридир.
XS
SM
MD
LG