Линклар

Бокс: Баҳодир Мамажонов жаҳон чемпиони бўлди


Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Мамажонов тренери Кен Ричардсон билан, 2012 йил 3 март.

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Мамажонов тренери Кен Ричардсон билан, 2012 йил 3 март.

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Мамажонов (13-1-0, 9KO), 61 килограммгача бўлган вазнда кубалик Анжело Сантанани (14-1-0, 11 KO) нокаут билан мағлубиятга учратиб WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

АҚШнинг Невада Штатида 12 апрел куни уюштирилган профессионал бокс кечасида ҳакам 12 раундлик беллашувнинг тўққизинчи раундида жангни тўхтатиб 24 яшар кубалик Сантана техник нокаут билан ютқазганини эълон қилди.

Ўтган йил август ойида Дарле Перес билан бўлган жангда биринчи марта мағлуб бўлганидан бери бу Баҳодир Мамажонов қўлга киритган иккинчи ғалаба бўлди.

Фарғона бокс мактаби вакили бўлган 25 яшар Баҳодир Мамажонов хаваскор боксчи бўлган пайтда қатор халқаро ва қитъа мусобақаларида иштирок этиб бир неча совринни қўлга киритган.
XS
SM
MD
LG