Линклар

logo-print

Фарғоналик боксчи Баҳодир Мамажонов жаҳон чемпиони бўлди

  • Ҳасанжон

Баҳодир Мамажонов машҳур бокс промоутери Дон Кинг билан.

Баҳодир Мамажонов машҳур бокс промоутери Дон Кинг билан.


Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Мамажонов 61 килограммгача бўлган вазнда кубалик Анжело Сантанани нокаут билан мағлубиятга учратиб, WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Муҳаммад Али, Майк Тайсон каби афсонавий боксчиларни етиштирган машҳур промоутер Дон Кинг Баҳодирнинг ғалабасидан сўнг унга бирга ишлашни таклиф қилди.

12 апрел куни АҚШнинг Невада Штатида Баҳодир Мамажонов (13-1-0, 9KO) билан кубалик Анжело Сантана (14-1-0, 11 KO) ўртасидаги бокс жанги бўлиб ўтди.

Профессионал бокс кечасида ҳакам 12 раундлик беллашувнинг тўққизинчи раундида жангни тўхтатиб, 24 яшар кубалик Сантана техник нокаут билан ютқазганини эълон қилди.

Фарғона бокс мактаби вакили бўлган 25 яшар Баҳодир Мамажонов ҳаваскор боксчи сифатида бир қанча халқаро ва қитъа мусобақаларида иштирок этиб, совриндор бўлган.

Озодлик билан суҳбатда Баҳодир Мамажонов ўзининг олдига қўйган мақсади йўлида, рақибини "синдириш"га ҳаракат қилгани ва бунга эришгани ҳақида гапирди.

Қуйида Баҳодир Мамажонов билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.




Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG