Линклар

Россиялик мулозим Вашингтон Москва билан муносабатларга зарба берганини иддао қилди


Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ расмийлари томонидан “Магнитский рўйхати”нинг эълон қилинишини Россия-Америка муносабатларига қарата берилган зарба, деб атади.

“Россия-1” телеканали орқали кеча намойиш қилинмиш “Воскресный вечер” дастурида чиқиш қилган Песков икки мамлакат алоқасининг ёмонлашуви халқаро манфаатлар нуқтаи назаридан Россия ва АҚШ позициялари яқинлашган бир пайтга тўғри келганини қайд этди.

Жума куни АҚШ молия вазирлиги Вашингтон томонидан россиялик юрист Сергей Магнитский ўлимига алоқадор деб кўрилган 18 кишидан иборат “Магнитский рўйхати”ни эълон қилганди. Мазкур рўйхатда россиялик юқори лавозимли амалдорлардан биронтаси йўқ.

Шанба куни эса Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россияга кириши тақиқланган 18 нафар америкалик фуқаро рўйхатини эълон қилди. Бу қадам АҚШ ёйинлаган “Магнитский рўйхати”га жавоб экани айтилмоқда. Россия рўйхатида, хусусан, АҚШнинг Гуантанамодаги ҳарбий-денгиз кучлари базаларининг собиқ қўмондонлари Жеффри Миллер ва Жеффри Ҳарбесон ҳамда АҚШ вице-президенти аппаратининг собиқ раҳбари Дэвид Эддингтон каби юқори лавозимларни эгаллаган кишилар бор.
XS
SM
MD
LG