Линклар

Бразилия полицияси якшанба куни такси ҳайдовчилари ўлимида гумонланган 21 ёшли талабани ҳибсга олди.

Йигит сўнгги икки ҳафта мобайнида олти нафар ҳайдовчини ўлдирганини эътироф этган. У таксичининг бошига отиб, кейин унинг пулини олиб кетаверган.

Иқрорлик кўрсатмаси берган талаба ижара уй ҳақини тўлаш учун ёнида пул қолмагани, шунинг учун жиноятга қўл урганини айтган.

Қотилликлар содир этилган Порту-Алегри шаҳрида мазкур ҳодисалардан норози бўлган таксичиларнинг намойишлари бўлиб ўтган.
XS
SM
MD
LG