Линклар

Венесуэла: Дастлабки натижалари бўйича Мадуро ғолиб


Венесуэла Миллий сайлов кенгаши маълумотларига кўра, Николас Мадуро президентлик сайловларида ғалаба қозонган.

Венесуэла Миллий сайлов кенгаши маълумотларига кўра, Николас Мадуро президентлик сайловларида ғалаба қозонган.

Венесуэлада якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида вақтинча давлат раҳбари вазифасини бажариб турган Николас Мадуро озгина фарқ билан ғалаба қозонди.

Миллий сайлов кенгаши маълумотларига кўра, собиқ президент Уго Чавес ўз вориси деб эълон қилган Мадуро учун сайловчиларнинг 50,8 фоизи овоз берган, мухолифат номзоди Энрике Каприлес эса 49,1 фоиз овоз жамғаришга муваффақ бўлган.

Каприлес овоз бериш натижаларини тан олишдан бош тортган ва овозларни қайта санашни талаб қилган.

Николас Мадуро ўз сайловолди кампаниясида собиқ президент Уго Чавес томонидан олиб борилган сиёсатни давом эттиришга ваъда қилганди. Чавес томонидан “XXI аср социализми” деб ном берилган концепция иқтисодиёт устидан давлат назоратининг кучайтирилиши ва аҳолининг камбағал қатламини қўллаш учун харажатлар кўпайтирилишини кўзда тутади.

Мадуронинг рақиби Каприлес эса аввалги режим мамлакатни харобазорга айлантирганини билдириб, давлатнинг сиёсий йўналишини ўзгартиришга чақирган.

Венесуэлада навбатдан ташқариги президентлик сайловлари собиқ давлат раҳбари Уго Чавес вафот этганидан (5 март) қирқ кун кейин ўтказилди.
XS
SM
MD
LG