Линклар

logo-print

Ироқ: Сайлов арафасида ҳужумлар кучаймоқда


Киркук шаҳрининг портлаш содир этилган мавзеси, 2013 йил 15 апрел.

Киркук шаҳрининг портлаш содир этилган мавзеси, 2013 йил 15 апрел.

Ироқ расмийлари мамлакат бўйлаб икки кундан бери амалга оширилган ҳужумларда камида 19 киши нобуд бўлгани, ўнлаб одам жароҳатланганини билдирди.

Ироқ полициясига кўра, душанба куни пойтахт Бағдод, Фаллужа, мамлакат шимолда жойлашган Киркук ва Ироқ жанубидаги шаҳарларда содир этилган портлашлар оқибатида юздан зиёд одам яраланган.

Якшанба куни Ироқ бўйлаб амалга оширилган ҳужумларда камида 10 киши, жумладан, маҳаллий сайловда иштирок этадиган сунний мазҳабидаги номзод ҳам нобуд бўлган.

Ғарб ахборот агантликларига кўра, шу пайтгача ҳужумларда ҳалок бўлган номзодлар сони 14 кишига етган.

20 апрел куни Ироқда маҳаллий бошқарув кенгашларига сайловлар ўтказилади.

Саккиз мингдан ортиқ номзод маҳаллий кенгашлардаги 450 та ўрни учун даъвогарлик қилмоқда.

Ҳукумат суннийлар яшайдиган иккита минтақада сайловни хавфсизлик сабабларига кўра кечиктирган.
XS
SM
MD
LG