Линклар

2013 йилнинг дастлабки уч ойида Хитойда иқтисодий ўсиш суръати секинлашди.

Душанба куни эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, жорий йил биринчи чорагида дунёнинг иккинчи иқтисодиёти 7,7 фоизга ўсган.

Ўтган йил тўртинчи чорагида бу кўрсаткич 7,9 фоизни ташкил қилган эди.

Таҳлилчилар 2013 йил январ-март ойларида Хитойда иқтисодий ўсиш камида 8 фоиз бўлишини кутаётган эди.

2008 йилда рўй берган глобал бўҳрондан кейин ўтган йил охирида Хитой иқтисодиётининг ўсиш суръати тезлаша бошлаган эди.

Бироқ таҳлилчилар Хитойда иқтсодий ўсиш суст бўлишини ва иқтисодиёт ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG