Линклар

logo-print

Жон Керри: Иттифоқчилар Шимолий Корея таҳдидларига қарши “якдил"


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Қўшма Штатлар ва унинг Шарқий Осиёдаги иттифоқчилари Шимолий Корея таҳдидларига қарши “биргаликда” туришларини баён қилди.

Душанба куни Токио Университетида чиқиш қилган Жон Керри Пхеньянни ядровий қуролсизланиш бўйича ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларига амал қилаётганини намойиш қилишга чақирди.

Давлат котиби Қўшма Штатларнинг минтақадаги ҳамкорлари минтақа тинчлигини сақлаш йўлида Шимолий Кореяни ҳамкор сифатида кўришни исташини қўшимча қилди.

Жон Керрининг баёноти Шимолий Корея мамлакат асосчиси Ким Чен Ир туғилган кунининг 101 йиллигини нишонлаётган пайтга тўғри келди.

Таҳлилчилар Пхенян сана муносабати билан, ўрта масофага учадиган ракета синовини ўтказиши мумкин деган фикр билдирган.

Феврал ойида Шимолий Корея учинчи ядровий синовни ўтказганидан кейин Корея яриморолидаги вазият кескинлашган.
XS
SM
MD
LG