Линклар

logo-print
Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари акушер-гинекологни 400 доллар пора олаётган пайтда қўлга олди.

Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси вакили А. Абдуллаевнинг маҳаллий матбуотга билдиришича, мазкур туманда жойлашган туғруқ мажмуасининг исм ошкор этилмаган акушер-гинеколог ҳомиладор аёлдан операция қилиш эвазига дори-дармон ва шифохона тўловларидан ташқари 500 АҚШ доллари пора талаб қилган.

Аёл илтимос қилганидан кейин шифокор порани 400 долларга туширган.

Хомиладор аёл ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилганидан сўнг акушер-гинеколог пора олди-бердиси пайтида қўлга олинган.

Прокуратуранинг "Ҳуқуқ" газетасининг ёзишича, бемор бу борада ҳуқуқ идорасига мурожаат қилган ва шифокор сўралган маблағни олаётганида, хонасида ашёвий далил билан ушланган.

Ўзбекистонда шифокорлар, жумладан, туғруқхона шифокорлари орасида порахўрлик кенг тарқалгани айтилади.

2013 йил февралида Самарқандда ота-онаси рад қилган чақалоқларни 1500 АҚШ долларига сотишга уринаётган пайтда қўлга олинган икки шифокор беш йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Хива туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-туғруқ мажмуаси бўлим бошлиғи Қўзибой Нуримов ўтган йил августида порахўрлик ва чақалоқфурушлик билан боғлиқ жиноятлар содир этгани учун қамалган.
XS
SM
MD
LG