Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:05

Ўзбек муҳожирлари президентдан қўш фуқароликка изн сўрамоқда


Президентининг Москвага борганидан аксарияти бехабар бўлган ўзбек меҳнат муҳожирлари Ислом Каримовдан доимий муаммоларига ечим топишни сўрамоқда. Чегарадан эркин кириш-чиқиш, автомобилга бож тўловини озайтириш, Россияда юрган муҳожирлар учун ҳужжатларни енгиллаштириш, икки фуқароликка имкон бериш тилга олинган муаммолар жумласидандир.



Россиянинг турли ҳудудларида яшаб, ишлаётган ва ўқиётган ўзбекистонликлар президент Ислом Каримовнинг Москвага сафари ва президент Путин билан музокараларидан сўнг ижобий ўзгаришлар бўлишига умид билдирмоқда.

Аммо, аксар суҳбатдошлар бу умидларнинг йиллар давомида оқланмай келаётганини ҳам қўшимча қилди.

Жумладан, Россиянинг Барнаул шаҳрида ишлаётган 48 ёшли Исломжон қўш фуқаролик муаммосини тилга олди.

- Чунки, Ўзбекистондаги шароитни ўзингиз биласиз. Бу ерда эса Ўзбекистон паспорти билан яхши ишга олмайди. Шунинг учун, бизга икки фуқароликка рухсат берса, яхши эди,- дея ният билдирди Исломжон.

Иркутск областида йиллар давомида ишлаб келаётган фарғоналик Акромжон эса ўз президентидан ўзбекларнинг Россияга қатновини енгиллаштириб беришини сўради.

- Мана биз бу ерда машина олганмиз. Шу машиналаримизда Қозоғистон орқали қатнаш роса проблема. Шу йўлни очиб берса, яхши эди. Кейин Россияда чет элнинг машиналари арзон, шу машиналарга Ўзбекистондаги растамошкасини озайтириб берса яхши бўларди,- дейди фарғоналик Акромжон.

Санкт-Петербург шаҳрида юрган ўзбекистонликлардан яна бири Озодбек Россияда ишлаш учун бериладиган рухсатномага тўловни озайтириш, Иркутскда ишлаб юрган муҳожир Каримбек эса Ўзбекистондан деҳқончилик маҳсулотларини олиб келиш учун шароит яратиб беришни сўради.

Қуйида Россияда юрган ўзбекистонликларнинг президент Ислом Каримовнинг 14-15 апрел кунлари Москвага қилган сафаридан кутаётган натижалар ҳақида мулоҳазаларини тўлиқ эшитишингиз мумкин.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:14 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG