Линклар

logo-print

Каримов Путинни экстремизм таҳдидидан огоҳлантирди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов (ч) ва Россия Президенти Владимир Путин.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов (ч) ва Россия Президенти Владимир Путин.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Россия Президенти Владимир Путинни Марказий Осиёда экстремизм таҳдидлари кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Россия президенти таклифига кўра Москвага икки кунлик расмий ташриф билан борган Ислом Каримов “терроризм, экстремизм ва диний радикализмнинг ёйилиши оқибатлари очиқ урушдан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкинлиги”ни таъкидлаган.

Ўзбекистон-Россия муносабатлари ўтган йил Ўзбекистон Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги (КХШТ) аъзолигини иккинчи марта тўхтатганидан кейин совуқлаша бошлаган.

Владимир Путин Каримов билан сўзлашувда МДҲ эркин савдо ҳудудига Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши шартлари хусусида келишувга эришилганини билдирди.

Путинга кўра, шу ҳақдаги тегишли протокол МДҲ Бош вазирларининг келаси ой Беларус пойтахти Минскда бўладиган учрашувида имзоланади.
XS
SM
MD
LG