Линклар

logo-print

Путин ва Обама Катта Саккизлик саммитида учрашади


Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Барак Обама, Мексика, Лос Кобос ш., 2012 йил 18 июн.

Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Барак Обама, Мексика, Лос Кобос ш., 2012 йил 18 июн.

Россия Президенти Владимир Путин АҚШ Президенти Барак Обама билан июн ойида Шимолий Ирландияда бўладиган Катта Саккизлик саммитидан ташқари, шунингдек, саноати тараққий этган давлатларни ўз ичига олган “Катта йигирмалик” (G20) давлат раҳбарларининг сентябр ойида Санкт-Петербург шаҳридаги саммитида учрашишни режаламоқда.

Шу ҳақда келишувга эришилгани АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Том Донилоннинг Москвада Россия раҳбарлари, жумладан, президент Владимир Путин ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувидан кейин эълон қилинди.

Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга сўзлашувда Корея ярим оролидаги вазият муҳокама этилгани ва томонлар “бир фикрга келгани”ни билдирди.

Сергей Лавров Донилон билан музокара чоғида икки томонлама муносабатларда кузатилаётган муаммолар, жумладан, россиялик юрист Сергей Магнитский ўлими ва инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор деб кўрилган Россия расмийларига санкциялар жорий қилинган АҚШнинг “Магнитский рўйхати” ҳам муҳокама қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG