Линклар

Суд Муборакни озод қилишга буйруқ берди аммо у бошқа айблов бўйича ҳибсда қолди


Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак.

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак.

Мисрнинг апелляция суди 2011 йилда намойишчилар ўлими бўйича қайта суд бўлишини кутаётган собиқ президент Ҳусни Муборакни озод қилиш ҳақида буйруқ берди.

Аммо ҳакамлар коррупция айбловлари бўйича текширув давом этаётгани боис 84 ёшли Муборак ҳибсда қолишини маълум қилди.

Миср қонунларига мувофиқ айбланувчи шахс ҳибсда кўпи билан икки йилгача ушлаб турилиши мумкин.

Миср давлат телевидениесига кўра, Муборак икки йил ҳибсда сақлангани учун суд уни озод қилишга буйруқ берган.

Мисрни ўттиз йил бошқарган Ҳусни Муборак 2011 йилда халқ исёни оқибатида ҳокимиятдан ағдарилган ва апрел ойида ҳибсга олинган.

У 2011 йил 25-31 январида юзлаб намойишчини отишга буйруқ берганлик ва бошқа жиноятларда айбланган эди.
XS
SM
MD
LG