Линклар

logo-print
АҚШнинг Бостон шаҳрида ўтаётган машҳур марафоннинг финиш чизиғи олдида бирин-кетин иккита кучли портлаш рўй берди.

Полициянинг маълум қилишича, душанбанинг иккинчи ярмида рўй берган портлашлар “кучли” мосламалар ёрдамида амалга оширилган.

Ҳодисада ҳалок бўлганлар сони 3 кишига етди. 100дан ортиқ одам жароҳатланган. Жабр кўрганлар орасида болалар ҳам бор.

Портлашлар Америкадаги энг машхур марафон ўтказилаётган пайтда, томошабинлар турган жойда бир-биридан бир неча сония фарқ билан рўй берди.

Бостоннинг жорий йилги марафонида 25 мингдан ортиқ одам иштирок этган ва уни томоша қилгани минглаб одам йиғилган.

Айни дамда Бостонда ҳаво қатновлари вақтинча тўхтатилган. Шаҳарда мобил алоқа ҳам ўчирилгани айтилмоқда.

Президент Барак Обама АҚШ ҳукумати портлашларга масъул кучларни топишига ва уларни жавобгарликка тортишига ваъда берди.

Обама воқеани терроризм дея атамади ва текшириш ишлари давом этаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG