Линклар

logo-print
Рейтерс агентлиги берган хабарга кўра, 16 апрел куни Ню Йорк биржасида бир унция олтин нархи 1361 долларга қадар тушиб кетган.

Олтин нархининг бу қадар арзонлаши сўнгги бор 2011 йилда кузатилган ва бу дунёда молиявий бўҳроннинг янги тўлқинидан дарак сифатида баҳоланган эди.

Ўтган ҳафта якунида бир унция олтин нархи 1478 долларга баҳоланди ва бу ҳам экспертлар томонидан ўта паст нарх сифатида қайд этилди.

Экспертлар тахминича, Хитойда иқтисодий кўрсаткичлар пасайиши билан боғланаётган олтин нархининг тушиши яна давом этиши мумкин.

Олтин бозоридаги аҳволни ўзгартириши мумкин бўлган муҳим омил сифатида эса Корея яриморолидаги сиёсий вазият тилга олинмоқда.

Бундан ташқари, Қибрисдаги иқтисодий вазият, хусусан Қибрис ҳукуматининг 400 миллион евролик қарздан қутулиш учун олтин заҳираларини сотиш режаси ҳам олтин нархининг пастлашига сабаб ўлароқ кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG