Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:12

Жанубий Кореяда АҚШ ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради


АҚШга қарашли ҳарбий вертолёт Жанубий Кореянинг Шимолий Кореяга туташ чегараолди ҳудудида ҳалокат учради.

Франс-пресс ахборот агентлиги берган хабарга кўра, СН-53 русумли вертолёт қаттиқ қўниши боис ҳалокатга учраган.

Ҳодиса Сеул шимолидаги Чеолвон шаҳарчасида ўтаётган ҳарбий машғулот пайтида содир бўлди. Расмий хабарларга кўра, борт экипажининг уч аъзоси ҳамда 13 нафар ҳарбийга шикаст етмаган.

Айни пайтда давом этаётган АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийларининг қўшма машғулотлари апрел охирида тугайди.

Бу машғулотлар Шимолий Корея ҳукумати томонидан "провокация", деб баҳоланган. Шунингдек, Пхенян расмийлари бу машғулотлар сабаб Жанубий Корея билан "уруш ҳолати"га кирганини эълон қилган.

Корея ярим оролидаги вазият феврал ойида Пхенян томонидан навбатдаги ядровий ракета синовдан ўтказилганидан сўнг кескинлашишни бошлаган эди.
XS
SM
MD
LG