Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:59

Тошкент даъволаниш ва ювиниш қиммат бўлган шаҳар, деб топилди


CA-News — Марказий Осиё хабарлари хизмати бир неча халқ истеъмоли моллари нархини ўрганиш орқали минтақа пойтахтларида яшаш қийматини қиёслашга уринди.

Бунинг учун тиш пастаси, иссиқни туширадиган ва 6 кун ичиладиган дори воситаси, 50 миллиграмлик дезодорант, 400 миллиграмлик соч ювиш воситаси ва 4 ўрамлик туалет қоғозининг минтақа 5 давлати пойтахтидаги нархи ўзаро қиёсланди.

Маълум бўлишича, минтақа пойтахтлари орасида дори воситалари ва даволаниш нисбатан қиммат бўлган шаҳар Тошкентдир.

Бу шаҳарда 6 кун ичилиши керак бўлган иссиқни туширувчи ва даволовчи дори воситасининг ўртача нархи 14 АҚШ долларидир.

Душанбеда айни дорини 11 доллар, Олмаотада 9 доллар, Бишкекда эса 5 долларга олиш мумкин.

Шунингдек, соч ювиш восталари ва тиш пасталари энг қиммат бўлган шаҳар ҳам Тошкент бўлиб чиққан.
XS
SM
MD
LG