Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:50

Дунё етакчилари Бостон портлашларини қораламоқда


Дунё етакчилари АҚШнинг Бостон шаҳридаги марафонда содир бўлган портлашларни қораламоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун бутун дунё аҳлини бирлаштиришга хизмат қилган спорт тадбирида бундай ҳодисанинг содир бўлишини ўта даҳшатли ҳол, деб билишини айтди.

Россия Президенти Владимир Путин буни "жоҳилона жиноят", деб қоралади ҳамда жиноятчиларнинг топилишида Россия ёрдамга тайёрлигини билдирди.

Афғонистон Президенти Хамид Карзай эса ўз мамлакати бундай ваҳшиёна жиноят оғриғини ҳис қилиши ва ундан йиллар давомида азоб чекиб келаётгани ҳақида гапирди.

АҚШнинг Массачусетс штатидаги Бостон шаҳрида ҳар йили ўтказиб келинадиган халқаро марафонда содир бўлган портлашда 3 киши қурбон бўлди, 100дан ортиқ одам жароҳатланди.

Жароҳатланганлар орасидан 10 нафардан ортиғининг аҳволи ўта оғирлиги айтилмоқда.

Ҳозирча бу портлашлар учун масъулиятни ҳеч ким зимасига олмади.
XS
SM
MD
LG