Линклар

logo-print
Бостон шаҳрида 15 апрел кунги марафонда содир бўлган портлаш бўйича маҳаллий расмийлар матбуот анжумани ўтказди.

Расмий баёнотларда шаҳар аҳлига ҳозирча бошқа таҳдид йўқлиги айтилиб, бостонликлар тинчланишга чақирилди.

Массачусетс штати губернатори фақат иккита портлаш бўлгани ва ҳодисадан сўнг топилган шубҳали буюмларда портловчи мосаламалар бўлмаганини айтди.

Бостон полицияси берган сўнгги маълумотга кўра, ҳодисада жароҳатланганлар сони 176 нафардир ва улардан 17 нафарининг ҳаёти хавф остида.

Бостон шаҳрида ҳар йили ўтказиб келинадиган халқаро марафонда содир бўлган 2 та портлашда 3 киши қурбон бўлди. Қурбонлардан бири 8 ёшли болакайдир.

Ҳозирча портлашлар учун масъулиятни ҳеч ким зимасига олмади.

АҚШ расмийлари, жумладан президент Барак Обама ҳам ҳодисани террор, деб атамади. Аммо, АҚШнинг қатор ахборот воситаларида бу ҳодиса террорчилик акти сифатида баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG