Линклар

Форс кўрфазидаги зилзилада 5 покистонлик, 40 эронлик нобуд бўлди


Покистонда зилзиладан қўрққан аҳоли ишхона ва уйларини ташлаб, кўчага чиқиб кетди.

Покистонда зилзиладан қўрққан аҳоли ишхона ва уйларини ташлаб, кўчага чиқиб кетди.

Эроннинг Покистон билан чегараолдида ҳудудида 7,8 баллик зилзила содир бўлди.

CNNнинг Эрон расмий телевидениесига таяниб берган хабарига кўра, Эронда 40га яқин одам қурбон бўлган. Покистон расмийлари эса камида 5 фуқаро нобуд бўлганини маълум қилди.

Аммо, қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан хавотирлар бор.

АҚШ Геологик тадқиқотлар марказидан олинган маълумотга кўра, зилзила эпицентри Эроннинг Хаш шаҳри яқинида бўлган. Аммо, кучли ер силкиниши бутун Форс кўрфази бўйлаб сезилгани хабар қилинмоқда.

Эроннинг Балужистон вилоятида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларидан бири ер силкинишидан аҳоли қаттиқ ваҳимага тушганини айтди.

- Одамлар жуда қўрқиб кетишди. Силкиниш жуда кучли бўлгани учун одамлар уйларини ташлаб кўчаларга чиқиб кетди. Ҳалиям уйига киришга қўрқиб, кўчада туришибди, деди балужистонликлардан бири Озодлик билан суҳбатда.

Шунингдек, Ҳиндистонда ҳам кучли ер силкиниши кузатилгани ва бу ерда ҳам аҳоли орасида кучли ваҳима ёйилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG