Линклар

logo-print
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов сешанба куни Бостон шаҳридаги қонли воқеалар муносабати билан АҚШ президенти Барак Обамага ҳамдардлик билдирди.

Ҳозирча Бостон шаҳрида 15 апрел кунги марафонда содир бўлган портлашлар масъулиятини ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Бу ҳақда маълум қилган Федерал тергов бюроси айни дамда воқеанинг бир қанча версиялари текширилаётганини билдирди.

Душанба куни рўй берган икки портлашда камида уч киши ҳалок бўлди, 170 дан ортиқ одам жароҳатланди. Қурбонлардан бири 8 ёшли болакайдир.

Федерал тергов бюроси махсус агенти Рик ДесЛауриерс терговчилар воқеа жойида ашёвий далилларни тўплагани, улар орасида бомба сақлангани тахмин этилаётган қора халта қолдиқлари борлигини маълум қилди.

Унга кўра, Бостонда портлаган бомбалар босим остида пиширувчи ошхона ускунаси ёрдамида тайёрланган бўлган.

АҚШ президенти Барак Обама сешанба куни портлашлар террорчилик акти сифатида текширилишини билдирди. Обама Бостонга пайшанба куни келиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG