Линклар

АҚШ сенаторига заҳарловчи модда солинган хат юборилди


Cенатор Рожер Уикер

Cенатор Рожер Уикер

Рицин токсини дея тахмин қилинаётган заҳарли модда солинган конверт Миссисипи штати сенатори Рожер Уикерга юборилгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, хатдаги заҳарловчи модда Сенат ташқарисида аниқланган.

Одатда АҚШ Конгрессига юборилган корреспонденция дастлаб четда текширувдан ўтказилади.

Айни дамда хатни ким юборганили бўйича аниқ маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG