Линклар

Покистон шимолида ўтказилаётган сайловолди акциясида юз берган худкуш портлашида камида 9 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳат олди.

Сешанба куни Пешавор шаҳрида ўтган акция дунёвий қарашдаги Авамий Миллий Партияси тарафидан 11 май куни ўтадиган сайловлар олдидан уюштирилган эди.

Покистондаги Толибон ҳаракати Пешавордаги портлаш масъулиятини ўз зиммасига олишини билдирди.

Авамий Миллий Партияси Покистоннинг сайлов олдидан тарқатилган ҳукуматида етакчилик уч партиядан бири эди.

Бундан ташқари, партия Толибон ҳаракати фаол бўлган Хайбер Пухтунхва вилоятини ҳам бошқариб келган.

Толибон тарафидан уюштирилган портлашда Авамий Миллий Партияси етакчиси, жангариларнинг ашаддий танқидчиси Ғулом Аҳмад Билур жиддий жароҳат олмагани айтилмоқда.

Сешанба кунги портлаш Покистонда сўнгги учун учун ичида сиёсатчиларга қарши уюштирилган тўртинчи ҳужумдир.
XS
SM
MD
LG