Линклар

Бугун Британия собиқ Бош вазири, “Темир леди” номи билан танилган Маргарет Тетчернинг дафн маросими бўлиб ўтади.

Унда қиролича Елизавета ва дунёнинг турли мамлакатлардан келган давлат арбоблари қатнашиши кутилмоқда.

Тетчер майити солинган тобут махсус от-аравада Лондон кўчалари орқали Авлиё Павел черковига олиб борилади.

Маргарет Тетчер 8 апрел куни 87 ёшида вафот этган эди. У 1979 – 1990 йилларда Британия Бош вазири бўлган. Тетчер Британиянинг илк ва ягона аёл Бош вазирдир.

“Темир леди” олиб борган эркин бозор иқтисоди сиёсати кенг баҳсларга ва кўплаб британияликларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Тетчернинг дафн маросимига 2 мингдан ортиқ киши келиши кутилмоқда. Меҳмонлар орасида АҚШнинг собиқ Давлат котиблари Ҳенри Киссинжер, Жорж Шултз ва Жеймс Бейкерлар бор.
XS
SM
MD
LG