Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:53

Эронда яна зилзила рўй берди


Эронда бугун 5,7 балл куч билан яна зилзила рўй берди. Мамлакатнинг Покистонга яқин чегара ҳудудида рўй берган янги зилзила талафотлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

АҚШ Геология ҳизмати маълумотига кўра, зилзила эпимаркази Эроннинг Хаша шаҳридан 107 километр узоқликда бўлган.

Кеча Эронда 7,8 балл куч билан рўй берган зилзиладан элликдан зиёд одам қурбон бўлгани хабар қилинганди.
XS
SM
MD
LG