Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:48

Бостондаги портлашлардан ҳалок бўлганларнинг бири Хитой фуқаросидир


Бостон марафонидаги портлашдан ҳалок бўлганлардан бири Хитой фуқаросидир. Бу ҳақда Хитойнинг Ню Йоркдаги консулхонаси маълум қилди.

Марафон якунида рўй берган иккита портлаш оқибатида уч киши қурбон бўлган ва 150дан зиёд киши жароҳатланганди.

Хитой консулхонаси портлаш пайти ҳалок бўлган ўз фуқароси исмини очиқламаяпти.

Портлашдан ҳалок бўлган қолган икки киши АҚШ фуқароларидир. Улар 29 ёшли талаба Кристл Кэмпбелл ва саккиз яшар Мартин Ричарддир.

Душанба куни марафон якуний чизиғи ёнида иккита портлаш рўй берганди. Ҳозирга қадар портлашга масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ.

Бугун АҚШ президенти Барак Обаманинг Бостонга бориши кутиляпти. Жаноб Обама телевизион мурожаатида айни ҳужумга маъсуллар топилиши ва адолат ҳукмига ҳавола этилишини билдирганди.

Айни пайтда халқаро ҳамжамият Бостондаги портлашни қораламоқда. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам АҚШ президенти Барак Обамага Бостон шаҳридаги қонли воқеалар муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
XS
SM
MD
LG