Линклар

Ўзбекистоннинг Асака шаҳрида жойлашган GM Uzbekistan қўшма корхонаси жорий йилнинг биринчи чорагида 45 мингдан зиёд енгил автомобил ишлаб чиқарган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 12 фоизга кўпдир.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига кўра, январ-март ойларида заводда 13 мингга яқин Nexia, 9 мингдан зиёд Cobalt, 7 мингга яқин Matiz, 6 мингдан зиёд Spark, 5 мингга яқин Lacetti, 4 ярим минг Damas, таҳминан 5 юзта Captivaва яна шунча Malibu русумли автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Асакадаги завод йилига 250 мингта автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга. GM Uzbekistan - собиқ "UzDaewooAuto" қўшма корхонаси бўлиб, Асакадаги заводда бугунги кунда ҳам асосан Шевроле автомобиллари ишлаб чиқарилади.
XS
SM
MD
LG