Линклар

logo-print
Россиялик криминал авторитет Олимжон Тўхтаохуновга қарши АҚШда жиноят иши очилди.

Ўзбекистонда туғилган ва Тайванчик лақаби билан ном чиқарган Тўхтаохунов АҚШда пул ювиш ҳамда ноқонуний ўйинлар бизнесига алоқадорликда сиртдан айбланмоқда.

Сешанба куни Ню Йоркнинг Манхэттен федерал прокурори Прит Бхарар мазкур жиноятларда айбланаётган 34 одам орасида 54 ёшли Тўхтаохуновнинг ҳам борлигини тасдиқлади.

Айблов хулосасида келтирилишича, собиқ Совет ўлкаларидан бўлган бу шахслар жисмоний куч қўллаш йўли билан ноқнуний ўйин иштирокчиларидан пул ундириш билан ҳам шуғулланиб келишган.

Олимжон Тўхтаохунов АҚШда халқаро ва Евроосиё уюшган жиноятчилигида йирик шахслардан бири сифатида қидирилаётган шахслардандир.

Илгари АҚШда унга қарши "гиёҳванд моддалар тарқатиш, ноқонуний қурол савдоси ва ўғирланган машиналар савдоси" билан боғлиқ айбловлар ҳам илгари сурилган.

Шунингдек, Тўхтаохунов 2002 йилда бўлиб ўтган Қишки Олимпиада ўйинларида фигурали учиш мусобақаси ҳакамларига пора берганликда ҳам айбланган.

Кейинчалик уни Италия суди оқлган ва уни АҚШга экстрадиция этиш ҳақидаги сўрови Вашингтон сўрови қондирилмаганди.

Тўхтаохуновнинг ўзи барча айбларни рад этиб келади. Асли уйғур миллатига мансуб Олимжон Тўхтаохунов Ўзбекистонда туғилган ва Тошкентда катта бўлган. Ҳозирда у Россияда истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG