Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:06

Лондонда Маргарет Тэтчернинг дафн маросими бўлди


Лондонда Британия собиқ бош вазири Маргарет Тэтчернинг дафн маросими бўлди.

Унда дунёнинг 170 давлатидан икки мингдан давлат раҳбарлари, бош вазирлар ва ташқи ишлар вазирлари иштирок этди. Маросим қатнашчилари орасида Британия қироличаси Елизаветта Иккинчи ҳам ҳозир бўлди.

Тетчер майити солинган тобут махсус от-аравада Лондон кўчалари орқали Авлиё Павел черковига олиб келинди. Собиқ бош вазир жасади кремация қилинади.

Маргарет Тетчер 8 апрел куни 87 ёшида вафот этган эди. У 1979 – 1990 йилларда Британия Бош вазири бўлган. Тетчер Британиянинг илк ва ягона аёл Бош вазиридир.
XS
SM
MD
LG