Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:53

Cotton Campaign: АҚШ Ўзбекистонни болалар меҳнати учун жазолаши керак


АҚШ Давлат департаменти Одам савдосига оид навбатдаги ҳисоботида Ўзбекистонни “алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар” қаторига киритиши керак.

Америкадаги элликдан зиёд ширкат ва ташкилот ана шундай мурожаат билан АҚШ Давлат котиби Жон Керрига мурожаат этди.

Cotton Campaign вакили Мэтю Фишер Дали фикрича, шу йўл билан Ўзбекистон ҳукуматини болалар мажбурий меҳнатидан воз кечишга кўндириш мумкин.

Ўзбекистон пахта экспорти бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллайди. Ўзбекистонда пахта теримида кўп йиллардан бери болалар ва катта ёшдаги талабалар мажбуран ишлатилиши айтилади.

Ўзбекистон ҳукумати эса далада болалар ишлатилишини рад этиб келади. Тошкент ҳукумати БМТнинг халқаро Меҳнат ташкилоти мутахассисларининг мазкур муаммони ўрганишига изн бермай келяпти.
XS
SM
MD
LG