Линклар

Қирғиз депутати Достонбек Жумабеков мамлакат ёшларининг Сурияда урушаётган гуруҳлар сафларига қандай қўшилиб қолгани юзасидан тергов ўтказишга чақирди.

Аввалроқ, айрим қирғизистонлик ёшлар Сурия ҳудудларига олиб ўтилгани хабар қилинганди.

Жаноб Жумабековга кўра, Қирғизистоннинг Араван ва Ўш минтақасидан ўн бешга яқин ўспирин йигит Туркия орқали Суриядаги масжидларга жўнатилган ва у ердан урушга ёлланган.

Шунингдек, Қизил Қиядан ҳам етти ўспирин йигитнинг Суриядаги жангларда қатнашаётгани ҳақида маълуот бор.

Аввалроқ, суриялик исёнчилар сафларига ўзбеклар ҳам қўшилгани ва улар асосан Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жанггарилари экани ҳақда хабар тарқалган эди.
XS
SM
MD
LG