Линклар

logo-print

Обамага ҳам шубҳали модда солинган мактуб жўнатилган


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ махфий хизматларининг маълум қилишича, президент Барак Обамага ҳам шубҳали модда солинган конверт жўнатилган.

Мазкур конверт Оқ уйдан ташқаридаги идорада ўтказилган текширув пайти аниқланган.

Одатда Оқ уйга юборилган хатлар четда махсус текширувдан ўтказилади. Айни дамда хатни ким юборгани бўйича аниқ маълумот йўқ.

Бундан аввал Рицин дея тахмин қилинаётган заҳарли модда солинган конверт Миссисипи штати сенатори Рожер Уикерга ҳам юборилгани хабар қилинганди.

Бу хол Бостондаги портлашдан бир кун ўтиб рўй бермоқда. Лекин, ҳар икки ҳодисанинг бир-бири билан боғлиқлиги маълум эмас.
XS
SM
MD
LG