Линклар

АҚШ Федерал Тергов Бюроси президент Барак Обама ва Миссисипи штатидан сайланган сенатор Роджер Уикерга жўнатилган заҳарланган мактублар муаллифини қўлга олгани ҳақида 18 апрел куни хабар тарқатди.

Маълумотда айтилишича, мактубларни жўнатганликда гумонланаётган 45 ёшли шахс Миссисипи штатининг Коринф шаҳрида яшаган. Бу шахс мактубларни қўшни Теннеси штатининг Мемфис шаҳар почтаси орқали жўнатган.

17 апрел куни президент Барак Обама ва сенатор Роджер Уикерга жўнатилган мактубларда заҳарли рицин моддаси топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур мактублар душанба куни уч одам ҳалок бўлган ва 170 дан ортиқ одам жароҳатланган Бостон шаҳридаги марафон пайтида содир этилган портлашлардан сўнг топилган. Бироқ АҚШ Федерал Тергов Бюроси мактубларнинг портлашларга алоқаси йўқлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG