Линклар

АҚШ расмийлари Бостон марафони пайтидаги портлашларни уюштирганликда гумонланган шахслар қўлга олингани тўғрисидаги хабарларни инкор этди.

Аввалроқ айрим оммавий ахборот воситаларида портлашларни уюштирганликда гумонланувчи қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот тузилмаларидаги манбалар видеокузатув тасвирларини ўрганиш натижасида терговчилар гумонланувчи шахсни аниқлашга муваффақ бўлгани ҳақида айтмоқда. Бироқ ҳозирча бу борада расмий баёнот берилгани йўқ.

Душанба куни Бостони шаҳридаги 20 мингдан кўпроқ одам қатнашган халқаро марафон пайтида портлашлар содир этилган эди. Мазкур портлашларда уч одам ҳалок бўлгани ва 170 дан ортиқ одам яралангани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG