Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг валюта сотиб олиш ҳуқуқи яна чекланди


Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг хорижий валютани сотиб олиш тартиби ўзгартирилди. Бу ҳақда Norma. uz нашри хабар берди.

Вазирлар маҳкамасининг 91-сонли қарори билан бундан буён якка тартибдаги тадбиркорлар хорижий валютани тижорат банкларидан қонунчиликда белгиланган тартибда сотиб олишлари лозим бўлади.

Мазкур қарор қабул қилингунига қадар тадбиркорлар долларни валюта алмаштириш пунктларидан сотиб олиш ҳуқуқига эга эди.

Бундан ташқари супермаркетларда валюта алмаштириш пунктлари бўлиши тўғрисидаги талаб ҳам бекор қилинди.
XS
SM
MD
LG