Линклар

Москвада чоршанба куни мухолифатчи Алексей Навалний ҳимоясига ўтказилган тадбирда, мустақил кузатувчиларнинг айтишича, камида 4 минг киши иштирок этди. Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари эса митингда 800 одам иштирок этганини билдирди.

Митингда иштирок этган “Яблоко”, “РПР-ПАРНАС” ва “Солидарност” ҳаракати фаоллари Россия ҳукуматидан сиёсий репрессияларни тўхтатишни талаб қилишди.

Путин истеъфоси талаб қилинган кўп минг кишилик митинглар ташкилотчиси бўлган Навалний “Кировлес” ширкатининг маблағларини ноқонуний ўзлаштирганликда айбланиб қўлга олинган. Унга нисбатан суд жараёни 24 апрледа бошланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG