Линклар

Бостондаги портлашни содир этганликда гумонланганлардан бири аниқланди


АҚШ расмийлари Бостон марафони пайтида портлашларни содир этганликда гумонланувчи шахслардан камида бир нафари видеокузатув тасвирларини ўрганиш ёрдамида аниқланганини расман тасдиқлади.

Бироқ Федерал Тергов Бюроси ҳозирча қўлга олиш амалиёти амалга оширлмаганини билдирди ва портлашни содир этганликда гумонланган одам қўлга олингани тўғрисидаги хабарларни инкор этди.

Федерал Тергов Бюроси аввал режалаштирилган матбуот анжумани ўтказилишини ҳам бекор қилди.

АҚШ президенти Барак Обаманинг пайшанба куни Бостонга келиши кутилмоқда.

15 апрел куни Бостони шаҳридаги 20 мингдан кўпроқ одам қатнашган халқаро марафон пайтида портлашлар содир этилган эди. Мазкур портлашларда уч одам ҳалок бўлгани ва 170 дан ортиқ одам яралангани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG