Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:47

Россия: Ака-ука Навалнийларга қарши янги жиноий иш очилди


Блоггер Алексей Навалний Киров шаҳри темир йўл вокзалида, 2013 йил 17 апрел.
Блоггер Алексей Навалний Киров шаҳри темир йўл вокзалида, 2013 йил 17 апрел.
Россиядаги коррупцияга қарши блоггер Алексей Навалний ва унинг укаси Олег Навалнийга қарши янги жиноят иши очилди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси расмий вакилининг пайшанба кунги баёнотига кўра, ака-ука Навалнийлар 2008 йилда бир ширкатни ўз ширкати билан уларга “фойда келтирмайдиган шартнома имзолашга ишонтирган”. Оқибатда ширкат 120 минг АҚШ доллари миқдорида зарар кўрган.

17 апрел куни Алексей Навалнийга қарши ўзгалар мулкини ўзлаштирганлик айблови бўйича маҳкама жараёни бошланиб, навбатдаги суд мажлиси 24 апрелга қолдирилган эди.

Навалний Киров вилояти ҳокимиятида ишлаган пайтда Киров шаҳридаги ёғочни қайта ишловчи ширкатдан 510 минг доллардан ортиқ маблағни ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Навалний Россия Президенти Владимир Путинни танқид қилгани учун таъқиб қилинаётганини таъкидлаган.

Ўтган йилги сайловда Путин учинчи муддатга президент этиб сайланганидан кейин мухолифат уюштирган оммавий норозилик намойишларида Алексей Навалний биринчилар қаторида қатнашган эди.
XS
SM
MD
LG