Линклар

Европа суди Россияни Тожикистон фуқаросини экстрадиция қилмасликка чақирди


Россияда ҳибсда сақланаётган Тожикистон фуқароси Исмон Азимов.

Россияда ҳибсда сақланаётган Тожикистон фуқароси Исмон Азимов.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россияни диний экстремизмда айбланган Тожикистон фуқароси Исмон Азимовни Душанбега экстрадиция қилмасликка чақирди.

Пайшанба куни Европа суди Тожикистонда Азимовга нисбатан ёмон муносабатда бўлинишини мумкинлигини билдирди.

"Халқаро Амнистия" инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Тожикистонда маҳбуслар ҳуқуқлари поймол этилади ва уларга нисбатан қийноқлар қўлланилади.

Исмон Азимов Ўзбекистон Исломий ҳаракатига аъзоликда айбланган.

Тожик прокурорлари уни 2010 йил март ойида тўрт нафар милиция ходими нобуд бўлган Хўжанд шаҳридаги вилоят милицияси бош қароргоҳига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда ҳам айблаган. У ўзига қўйилган барча айбловни инкор қилган.

Исмон Азимов 2010 йилда Тожикистон сўровига мувофиқ Россияда қўлга олинганидан кейин суд ҳакамлари уни ватанига экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиқарган.
XS
SM
MD
LG