Линклар

logo-print
Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра профессор Анвар Одилхўжаев Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) ректори лавозимидан бўшатилди.

12uz.com ахборот порталининг бу ҳақдаги хабарида Одилхўжаевнинг лавозимидан бўшатилиши сабаблири маълум қилинмаган.

Интернет нашрига кўра, ҳозирча университетга янги раҳбар тайинланмаган.

1991 йилда ташкил этилган Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети авиация, геология, машинасозлик, энергетика, электротехника ва автоматика соҳалари бўйича Марказий Осиёдаги йирик олийгоҳлардан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG