Линклар

logo-print

Техасдаги портлашда 15 нафаргача киши нобуд бўлди


Техас штатининг Вако шаҳри яқинидаги портлаб кетган ўғит заводи, 2013 йил 17 апрел.

Техас штатининг Вако шаҳри яқинидаги портлаб кетган ўғит заводи, 2013 йил 17 апрел.

АҚШнинг Техас штати расмийлари Вако шаҳри яқинидаги ўғит заводида рўй берган кучли портлашда бештадан ўн бештагача одам нобуд бўлганини тахмин қилмоқда.

Вако шаҳри полицияси сержанти Виллиам Патрик Свантон пайшанба куни мухбирларга портлаш оқибатида 160дан ортиқ одам жароҳат олганини билдирди.

Чоршанба куни Вако шаҳридан 32 километр шимолда жойлашган Вест мавзеси ҳудудидаги заводда содир бўлган портлаш сабаби ҳозирча маълум эмас.

Аммо сержант Свантон текширув тугамагунича минтақа "жиноят содир этилган ҳудуд" мақомида қолишини таъкидлади.

Хабарларга кўра, портлашдан олдин ўт ўчирувчилар заводда чиққан ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган. Портлашдан кейин бир неча одам топилмаган.

Шаҳар ҳокими Томми Маска портлаш оқибатида камида 50та уй вайрон бўлганини билдирган.
XS
SM
MD
LG