Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:44

Техас: Портлашдан 15 киши нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда



АҚШнинг Техас штати расмийлари Вако шаҳри яқинида жойлашган Вест мавзесидаги ўғит заводида рўй берган кучли портлашда бештадан ўн беш нафаргача одам нобуд бўлганини тахмин қилмоқда.АҚШ Президенти Барак Обама пайшанба куни баёнот эълон қилиб Вест аҳолини қўллаб-қувватлашини билдирди.


Вако шаҳри полицияси сержанти Виллиам Патрик Свантон пайшанба куни мухбирларга портлаш оқибатида 160дан ортиқ одам жароҳат олганини билдирди.

Чоршанба куни Вако шаҳридан 32 километр шимолда жойлашган Вест мавзеси ҳудудидаги заводда содир бўлган портлаш сабаби ҳозирча маълум эмас.

Аммо сержант Свантон текширув тугамагунича минтақа "жиноят содир этилган ҳудуд" мақомида қолишини таъкидлади.

- Бу бехосдан содир бўлган портлаш, деган гапларни эшитдим. Бироқ бундай шароитда терговчилар ичкарига кириб ёнғин қаерда, нима сабабдан содир бўлгани, у атайлаб ёки атайин бўлмаганини аниқлаш имкониятига эга эмас, деди полиция сержанти.

Хабарларга кўра, портлашдан олдин ўт ўчирувчилар заводдаги ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган.

Портлаш рўй берганидан кейин уч ёки тўрт нафар ўт ўчирувчи йўқолган.

Портлаш оқибатида камида 50та уй вайрон бўлганини маълум қилган Вако шаҳри ҳокими Томми Маска 2800 кишилик аҳолига эга бўлган Вест жамоаси тезда қайта оёққа туришига ишонишини таъкидлади.

- Кўп одам жабр кўрди. Эртага бу ерда кўп одам бўлмаслигига ишончим комил. Биз қаддимизни қайта ростлаймиз. Бу жамоа ҳудудида шу пайтгача рўй берган энг мудҳиш воқеадир. Биз ҳаммасини қайта қурамиз, дея баёнот берди шаҳар ҳокими.

Воқеа содир бўлгани ҳақидаги видеолавҳада заводдан катта тутун осмонга кўтарилаётгани акс этган.

Касалхона шифокорларига кўра, жароҳат олган айрим одамлар танасининг катта қисми куйган.

АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, портлаш кучи 2,1 магнитудага тенг бўлган.

АҚШ Президенти Барак Обама пайшанба куни баёнот эълон қилиб, Вест аҳолисини қўллаб-қувватлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG