Линклар

АҚШ раҳбари террор ҳужуми қурбонларини ёд этиш учун Бостонга борди


АҚШ Президенти Барк Обама.

АҚШ Президенти Барк Обама.

АҚШ Президенти Барк Обама 2001 йил 11 сентябрдан бери мамлакатда амалга оширилган энг мудҳиш террор ҳужумида қурбон бўлган ва жабрланган одамлар яқинларига таъзия билдириш учун Бостон шаҳрига борди.

Обама душанба куни Бостон Марафонининг финиш чизиғи яқинида содир этилган иккита портлашда яраланган 170дан ортиқ одам ва нобуд бўлган уч кишининг хотирасини ёд этиш учун уюштирилган маросимда қатнашди.

АҚШ расмийларига кўра, хавфсизлик кузатув камералари ёрдамида портлашга алоқадор эканликда гумон қилинган камида битта шахс аниқланган.

Хавфсизлик камералари орқали ёзилган видеотасвир жамоатчиликка намойиш қилингани йўқ.

Айни пайтда, Бостон Марафонидаги портлашга алоқадорликда гумонланиб ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган.
XS
SM
MD
LG